Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам «Education First» компанияси билан ҳамкорлик қилади

06.03.2020 12:30

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Education First» халқаро ҳамкорлик компанияси директори Карл-Йоҳан Вестринг бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Вазир ўринбосари У.Бегимқулов билан музокараларда олий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон – Швеция ҳамкорлик истиқболлари, қўшма дастурларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

Учрашувда «Education First» компанияси вакиллари билан Ўзбекистон ўқитувчи ва талабаларининг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш ва билимини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

У.Бегимқулов ҳамкорликни педагогик таълимга ихтисослашган олий таълим муассасаларидаги нолингвистик мутахассислик йўналишида ҳам давом эттиришни таклиф қилди. 

Мулоқот чоғида, шунингдек, олий ўқув юртларида магистратура босқичи учун инглиз тили фанидан кириш имтиҳонларини холисона баҳолаш мақсадида компания вакилларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Education First” компанияси инглиз тилини ўқитишга қаратилган турли ўқув дастурлар, услубий ва педагогик ёндашувларни таклиф этувчи дунёдаги етакчи ташкилотлардан биридир. Куни кеча Халқ таълими вазирлигида ушбу компания билан инглиз тилини ўқитиш бўйича 60 миллион долларлик келишувга эришилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net