Олий Мажлиснинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти мудири Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси билан мулоқот

22.01.2021 11:48

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлисининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти мудири Саидбек Азимов, Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси, БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Рита Френч ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Омбудсман матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилгани, жумладан, Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Вакил ваколатлари кенгайтирилгани, қонунчиликка муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани таъкидланди.

Шунингдек, Омбудсман ҳузурида қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм йўлга қўйилиб, бу орқали Жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилгани алоҳида қайд этилди.

Вакил Котибияти мудири Президент Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган Мурожаатномасида қийноқларни олдини олиш бўйича Омбудсман бошчилигида ҳар чоракда Миллий превентив механизм доирасида тергов изоляторлари ва жазони ижро этиш муассаларида мониторинглар ўтказиб бориш ҳамда ҳар йили Вакил томонидан Парламентга қийноқларни олдини олиш бўйича маърузасини тақдим этиш бўйича кўрсатма берилганига эътибор қаратди.

Онлайн-тадбирда Рита Френч Омбудсман институти Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти томонида қўллаб-қувватланаётгани баробарида у ўзининг халқаро позициясини мустаҳкамлаб, 2020 йилда Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан «Б» мақомга эга бўлганини юқори баҳолади.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда Омбудсман институти фаолиятидаги ижобий маънодаги туб бурилишлар ва режалаштирилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилиши унинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашига тилак билдирди.

Учрашувда, шунингдек, «Болалар Омбудсмани тўғрисида»ги қонун лойиҳасини халқаро талаблар даражасида ишлаб чиқиш ва  2020 йилда Вакил номига юборилган мурожаатлар таҳлили хусусида сўз юритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net