Олий Мажлиси Сенати Раисининг ХХР Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан онлайн-мулоқоти бўлиб ўтди

07.07.2022 18:35

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг ХХР Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан онлайн-мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга оширишда мамлакатлар парламентларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида урғу берди.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув сўнггида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net