Олий Мажлис Сенатида элчилар ҳисоботи тингланди

13.03.2020 12:28

ТОШКЕНТ, 13  март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг Европа давлатларидаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат ахборот хизмати хабарига асосланиб.

Мажлис ишида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз дипломатик миссиялари раҳбарлари Европа давлатлари билан икки томонлама муносатбаларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган йўл хариталари ижроси, хусусан, экспортни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва туристлар оқимини оширишга қаратилган аниқ лойиҳаларни амалга оширишдаги натижалар ҳақида ҳисобот тақдим этди.

Мажлисда мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини чет элда тарғиб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқаришдаги камчиликларга эътибор қаратилди.

 Мулоқотда дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига тавсиялар берилди, фаолият натижадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида элчиларини тайинлаш Сенатнинг вазифаси бўлиб, ундан кейинги фаолиятда Сенат билан элчиларнинг ўзаро алоқаларини ривожлантиришга зарурат борлигини таъкидлаган эди. Шу сабабли юқори палатада Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш кераклигини қайд этган эди.

Шу тариқа, элчилар фаолияти бўйича ҳисоботларни эшитиш амалиёти 2020 йилда илк бор жорий этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net