Олий Мажлис Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг биринчи кунида тўртта қонун тасдиқланди

19.12.2020 09:40

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. 2020 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида иш бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Унинг ишида ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сенат ахборот хизмати маълум қилишича, сенаторлар томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинди.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Давлат бюджетининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси ва Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Абдуразаковнинг ҳисоботлари эшитилди.

Сенаторлар 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисидаги масалани муҳокама қилди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Шу билан бирга, мажлисда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа давлат идораларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати танқидий муҳокама қилинди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net