Олий Мажлис Сенати Раиси Покистон элчиси билан икки мамлакат парламентлари ўртасидаги тизимли мулоқотни чуқурлаштириш бўйича фикр алмаш

10.02.2021 16:07

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Али Асад Ғилоний билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Сенат маълумотига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар (БМТ, ?ҲТ, ШҲТ), хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида илгари сурилган Ўзбекистон ташаббусларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги тўғрисида фикр аламашилди.

Суҳбат давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Элчи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган минтақавий сиёсатни ва унинг халқаро муносабатларга бўлган узоқни кўзлайдиган ёндашувини ҳамда Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Мулоқот давомида таълим, савдо, иқтисодиёт, шу жумладан тўқимачилик саноати, инвестициялар киритиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида сўз юритилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари палаталари ва дўстлик гуруҳлари ўртасида тизимли мулоқотни чуқурлаштиришга  келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net