Нурмат Отабеков: Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 529 бемор коронавирусдан даволанмоқда

20.05.2020 10:47

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали чиқишида мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморлар саломатлиги билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда, айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий сони 2 минг 880 нафарга етди. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. Охирги бир куннинг ўзида 24 нафар, бугунги кунга қадар 2 минг 338 нафар, яъни 82 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 9 ҳудудда жойлашган шифохоналарда 529 бемор даволанмоқда.

Ҳозирда 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улардан 17 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинда қамраб олинган. 19 май куни 13 мингга яқин, умуман эса 528 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Энди вазиятни тўғри идрок қилиш, тўғри баҳолаш ҳар биримизнинг зиммамиздаги вазифа бўлиши керак. Ҳамжиҳатликда карантин тадбирларига риоя қилсак, мулоқотларда масофани сақласак, дока ниқобларда бўлсак ва антисептик воситалардан мунтазам фойдалансак, касаллик тарқалиб кетишига йўл қўймаймиз. Шундагина биз эпидемик барқарор ҳудудга айланишимиз мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net