Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда 846 бемор коронавирусдан даволанмоқда, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир

03.06.2020 13:48

ТОШКЕНТ, 3 июнь /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали қилган чиқишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ сўнгги ҳолатлар бўйича ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирган фуқаролар сони 3 минг 769 нафарга етди. Улардан 2 минг 908 нафари, яъни 77 фоиздан зиёди тўлиқ соғайган, деди Н.Отабеков. — Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 846 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳурматли юртдошлар!

Кейинги пайтларда аҳоли орасида касалликка чалинганлар аниқланаётгани барчамизни сергак торттириши керак. Ҳар биримиз кўчага чиққан пайтда ўзимизни маълум бир даражада хавф остига қўямиз. Шундай экан, заруратсиз кўчага чиқишдан ўзингизни тийинг.

Ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ ҳолатда эпидемик вазият ижобий ёки салбий томонга ўзгаради. Агар аҳоли орасида касаллик қайд этилиши давом этса карантин ва чеклов тадбирлари янада кучайтирилиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net