Нурмат Отабеков: мамлакатимиз шифохоналарида 602 бемор коронавирусдан даволанмоқда, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир

25.05.2020 16:25

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали чиқишида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият ва ушбу касаллик билан оғриган беморларнинг ҳолати юзасидан ахборот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3 минг 180 нафарга етди. Улардан 2 минг 565 нафари, яъни 81 фоизи тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, ҳозирда мамлакат шифохоналарида 602 бемор даволанмоқда, 3 нафарининг аҳволи оғир, — деди у.

 Карантин тадбирлари давом этяпти. 44 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 18 мингдан зиёди стационар шароитдаги карантин тадбирлари билан қамраб олинган. 

“Ҳурматли юртдошлар!

Коронавирус билан боғлиқ вазият бир мунча мураккаб бўлиб турибди. Куни кеча қайд этилган 49 беморнинг 36 нафари аҳоли орасидан аниқланган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу фуқаролар орамизда юрган юртдошларимиз бўлган. Бундан кўриниб турибдики, атрофимизда коронавирус инфекцияси мавжуд бўлиши ҳеч гап эмас. Кўчага чиқишдан олдин жиддий ўйлаб кўринг, карантин тадбирларига риоя қилинг. Акс ҳолда касалликни юқтириб олишингиз ва оила аъзоларингизга хавф туғдиришингиз мумкин. Ҳар бирингиз масъулиятни тўлиқ ҳис этинг. Мабодо, вазият бу кетишда давом этадиган бўлса, карантин тадбирлари янада мураккаблашиб кетиши тайин. Буни зинҳор унутманг!”, - деб мурожаат қилди Н.Отабеков.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net