Норов ва Боррел телефон орқали суҳбатлашди

05.07.2022 17:35

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Европа ?ттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

Жорий йил мамлакатимизда ўтказилиши кутилаётган “Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференцияси ҳамда Европа ?ттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувига доир масалалар муҳокама қилинди.

Европа томонининг 2022 йил 25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

В.Норов ўз суҳбатдошига Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат ҳақида, вазиятни беқарорлаштиришга йўл қўймаслик, ҳудудда тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net