Нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар ҳамда ўқув курслари марказлари фаолиятига рухсат берилди

13.08.2020 15:02

ТОШКЕНТ, 13 август. /“Дунё” АА/. Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 2020 йил 15 августдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари марказлари фаолиятига рухсат берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига асосланиб.

Қарорга кўра, ушбу ташкилотлар фаолияти учун машғулотлар вақтини олдиндан келишиб олиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун),  муассасалар ходимлари, тарбияланувчилар ва ўқувчиларнинг соғлиғини доимий равишда назорат қилиш, тана ҳарорати 37ºС дан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва тарбияланувчиларни машғулотлардан озод этиш мажбурияти белгиланди.  

Шунингдек, ходимлар ва болалардан тиббий ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш ва ижтимоий масофани сақлаш, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш ва тез-тез шамоллатиб туриш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим, дейилади комиссиянинг навбатдаги қарорида.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йил 10 июлдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net