Нидерландиялик тадбиркор Европага Ўзбекистон лимонини экспорт қилишга қизиқиш билдирди

18.08.2020 17:39

АМСТEРДАМ, 18 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар Европа бозорида тобора оммалашиб бормоқда. Мева ва сабзавот маҳсулотлари, айниқса мазали таъми ва табиийлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

 Ана шу омилларни ҳисобга олган Нидерландиянинг «Boumanfruits» компанияси раҳбари Антон Бауман Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари ва «Новая волна» масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти билан ўтказилган онлайн музокараларда мамалакатмизда етиштирилган меваларнинг Европа бозорига экспортини амалга ошириш бўйича таклифларини билдирди.

А.Бауман Ўзбекистонда етиштирилган лимоннинг махсус навларини Нидерландия  ва Европа бозорларида сотишга қизиқиш билдирмоқда.

Томонлар Ўзбекистонда етиштирилган лимоннинг Нидерландияга экспортини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида янги ҳосил лимонининг намуналарини юбориш ва етказиб беришни кўпайтириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net