Нидерландияда Европа бозорлари учун Ўзбекистон савдо уйи очишни режалаштирилмоқда

14.10.2020 10:05

АМСТЕРДАМ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг  Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси Нидерландиянинг «Agri food NL LTD»  компанияси директори Аҳмади Румин билан видеомулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда хорижий инвестор ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда хорижий инвесторлар ва тадбиркорлар фаолияти учун яратилган имкониятлар, тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, элчихона томонидан мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди, ушбу йўналишда ваколатхона чет эллик ҳамкорларга амалий ёрдам беришга тайёрлиги билдирилди.

Аҳмади Румин Ўзбекистоннинг юқори экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда Нидерландиянинг йирик шаҳарларидан бири - Амстердамда Ўзбекистон-Нидерландия савдо уйини очишни таклиф қилди.

— Ўзбекистондан Европа бозорларида талаб юқори бўлган қуритилган мевалар, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва мебель маҳсулотларини олиб келишни йўлиш ниятидамиз, - деди нидерландиялик тадбиркор.

Мулоқотда савдо уйини очиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, манфаатдор тизимлар вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net