Нидерландия сайёҳлик компанияси Ўзбекистонга бир гуруҳ европалик сайёҳлар сафарини уюштиради

10.09.2021 13:08

БРЮССЕЛЬ, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/. Нидерландиянинг “Han Tour Consultancy” сайёҳлик компанияси Ўзбекистонга бир гуруҳ европалик туристларнинг саёҳатини уюштирмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон бўйлаб режалаштирилган ушбу саёҳат доирасида жорий йил 20 сентябрь куни Тошкентдаги Ўзбекистон Бадиий академиясининг Кўргазмалар залида нидерландиялик таниқли рассом Юсуф Аккаянинг “эбрў” (сувда расм чизиш) санъатига бағишланган кўргазмасини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Мазкур тадбир ўзбекистонлик “эбрў” санъати устаси Насиба Сотиболдиева билан ўзаро ҳамкорликда уюштирилади.

Кўргазманинг очилиш маросимида европалик сайёҳлар гуруҳи вакилларининг иштирок этиши ҳам режалаштирилган.

Шу билан бирга, кўргазмада нидерландиялик маданият арбоби Бурхан Чарлакнинг Ўзбекистонга бағишлаб нидерланд тилида ёзган “Ўзбекистон – ?пак йўли маржони” номли китобининг тақдимотини ўтказиш ҳам мўлжалланган.

“Han Tour Consultancy” сайёҳлик компанияси Европада Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини илгари суриш
ва келгусида бундай сайёҳлик сафарларни мунтазам равишда амалга ошириш ниятида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net