Немис эксперти: Ўзбекистон Президентининг ?ҲК сессиясидаги нутқи мамлакатда 2016 йилги Президент сайловидан сўнг амалга оширилаётган демо

25.02.2021 10:08

БEРЛ?Н, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг (?ҲК) 46-сессиясидаги нутқи Германия сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари томонидан кенг шарҳланмоқда.

Жумладан, Германиянинг нуфузли «Welt Trends» ташқи сиёсат журнали муҳаррири Хуберт Тилике «Дунё» ААга берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлади:

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Унда 2016 йилги Президент сайловидан сўнг Ўзбекистон томонидан бошланган демократик ислоҳотлар аниқ акс эттирилган. Бу мамлакат ижобий трансформация йўлида одимлаётганини яна бир бор намойиш этди.

Мен бунга 2019 йилги парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган пайтим гувоҳ бўлган эдим. Ушбу сайлов нафақат фуқароларнинг фаоллиги, балки аёллар ва ёшларнинг кенг иштироки билан ҳам ажралиб турди. Ўшанда мен ташриф буюрган баъзи сайлов участкаларига аёллар раҳбарлик қилган, улар менинг саволларимга иштиёқ билан жавоб берган эди. Умуман олганда, сайлов участкаларида кўплаб аёллар ва ёшлар ишлади, бу Президентнинг хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги сўзларини яна бир бор тасдиқлайди.

Мамлакатда ижтимоий фаоллик ҳам сезиларли даражада ривож топмоқда. Турли матбуот анжуманлари ва учрашувларда мамлакат олдида турган муаммолар очиқ кўтарилмоқда, шунингдек, уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар илгари сурилмоқда.

Бугун Ўзбекистон БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг аъзоси сифатида ушбу соҳада халқаро фикр алмашиш учун янада кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Бу эса, ўз навбатида,  мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам фойда келтиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net