«Нанай» қишлоғида хорижий инвесторлар иштирокида замонавий туристик масканлар ташкил этилади

14.07.2020 17:08

НАМАНГАН, 14 июль. /«Дунё» АА/. Янгиқўрғон туманидаги «Нанай» қишлоғи ҳудудида самарасиз, ўнлаб йиллардан бери фойдаланилмасдан бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этилиб, қишлоқ экотуризм марказига айлантирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

 Наманган вилояти ҳокимининг “Нанай” қишлоғи туризм ва экотуризм салоҳиятини янада оширишга, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган “Янгиқўрғон туманида туризм ва экотуризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шу ҳақида маълум қилинади.

«Нанай» қишлоғида замонавий дам олиш масканлари (кемпинг, оромгоҳлар, меҳмон уйлари ва бошқалар) ташкил этиш мақсадида салоҳиятли хорижий инвесторлар жалб этилади.

Шунингдек,  Янгиқўрғон туманида туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган «Янгиқўрғон тумани «Нанай» қишлоғини экотуризм марказига айлантириш, дам олиш масканлари бино-иншоотларидан фойдаланиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш дирекцияси” ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармасига «Нанай» қишлоғини экотуризм марказига айлантириш борасида хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, бир ой муддатда айрим туризм объектларини давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ажратишга доир лойиҳа тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net