Наманганда Япония таълим тажрибасининг илғор жиҳатлари амалиётда қўлланмоқда

09.03.2020 18:13

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Япония билан таълим-тажриба алмашув жараёнларини фаоллаштирмоқда. Ушбу ҳамкорлик натижасида вилоят халқ таълими тизими вакиллари, устоз-муаллимлардан иборат делегация кунчиқар диёрда бўлиб, Япония таълим тизимидаги илғор тажрибаларни ўрганиб қайтди. Японияга ташриф вакилларимизга энг нуфузли олий ва умумтаълим даргоҳларида бўлиб, таълимни ташкил этишнинг замонавий усул ва услублари билан яқиндан танишиш имконини яратди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят бошқармаси манбасига асосланиб.

Мазкур ташриф бугун амалиётда ўз самарасини бермоқда. Наманган вилоят умумтаълим мактабларида Япония тажрибасини амалиётда қўллаш йўлидаги илк қадамлар қўйилди. Наманган шаҳридаги 82-умумтаълим мактабида Япония таълим тажрибасини оммалаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда умумтаълим мактаби директорлари, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, шунингдек, кунчиқар мамлакатда бўлган вилоят делегацияси вакиллари қатнашди. Анжуманда умумтаълим мактаби амалиётида Япония тажрибасининг ўзига хос жиҳатларини қўллаш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди, илғор усул ва ёндашувлар асосида тақдимотлар намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net