Наманганда ?талия компанияси билан ҳамкорликда эндокринология маркази барпо этилади

04.11.2020 11:03

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ?талиянинг “Opera SRL.” компанияси вакилларини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Компания Тўрақўрғон туманида маҳаллий “ФТ текстиль” МЧЖ билан ҳамкорликда эндокринология марказини очишни режалаштирмоқда. Марказнинг лойиҳа қиймати 8,5 миллион евро бўлиб, 18 ойда қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак йирик тиббий муассаса 4 та операция бўлимидан иборат бўлади. У дастлабки босқичда 40 ўринга мўлжалланади, кейинчалик эса бу кўрсаткич 10 бараварга оширилади. Бу ерда йил давомида 12 минг киши даволаниши мумкин бўлади.

Компания директори Паоло де Анжелисга кўра, эндокринология маркази Ўзбекистон ва ?талия ўртасидаги илк қўшма тиббий лойиҳа бўлиб, унинг доирасида италиялик мутахассислар томонидан маҳаллий шифокорлар малакасини ошириш ҳам кўзда тутилган.

–  Бу лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва амалга оширилиши учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Бинобарин, эндокринология йўналишидаги беморларимиз пойтахтдаги клиникалар, ҳатто чет элларга ҳам бориб даволаниб келмоқда. Қолаверса, бу тиббий туризм борасида ҳам янги қадам бўлади, - деди вилоят ҳокими.

Мулоқот якунида “Opera SRL.” компанияси томонидан барпо этилган клиникалар ҳақида ҳикоя қилувчи ролик намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net