Наманган ва Свердловск вилоятлари туризм соҳасида ҳамкорлик қилади

15.08.2020 12:30

НАМАНГАН, 15 август. /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг  Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти Туризмни ривожлантириш маркази ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

 Меморандумга кўра, икки вилоят ўртасида туризм соҳасида ахборот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, туризм секторига ўзаро инвестицияларни жалб этиш вазифалари белгиланган.

Бундан ташқари ҳамкорлик доирасида  туризм маҳсулотлари тарғиботи ва маркетингини амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлашда ўқув-семинарлари ташкил этилади.

Белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши кутилмоқда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net