Нагояда ўзбекистонлик мутахассисларни Японияда ўқитиш ва иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

02.11.2020 17:27

ТОК?О, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Нагояга амалий ташрифи давомида «Beeanz Inc»  компанияси бош ижрочи директори Цутому Учиямо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда томонлар малакали мутахассисларни тайёрлаш, хусусан, ахборот технологиялари, қурилиш, тиббиёт, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш соҳаларида Япониядаги компания ва ташкилотларда иш билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Цутому Учиямо Япониянинг «Gakkou plus» таълим компанияси билан биргаликда Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги Ахборот технологиялари академиясида мутахассисларни тайёрлаш жараёнидан мамнунлигини, шунингдек, мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча сармоялар жалб қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув натижасида компания шериклари билан Навоий вилояти ҳокимлиги вакиллари билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, Зарафшон шаҳридаги Ахборот технологиялари академиясига ташриф буюриш учун компания делегациясининг жорий йил 7-13 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net