Нагоя «Тошкент кунлари»га тайёргарлик кўрмоқда

02.11.2020 17:31

ТОК?О, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича тизимли равишда иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Нагоя шаҳрига амалий ташрифи давомида ўзбекистонлик дипломатлар шаҳар мэриясининг халқаро бўлими раҳбари Хидео Кувабара билан музокаралар ўтказди.

Х.Кувабара ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражаси, хусусан, Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасидаги шериклик муносабатларини мамнуният билан қайд этди. Япония Ўзбекистон билан савдо, инвестиция, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Мулоқот давомида жорий йил 19 декабрь куни Тошкент билан шериклик муносабатлари ўрнатилган кун доирасида  «Тошкент кунлари»ни ўтказиш учун қатор маданий-иқтисодий тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш ва ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Унга кўра, 19 декабрдан бошлаб Ўзбекистон туристик салоҳиятини кенг япон жамоатчилиги орасида тарғиб қилиш мақсадида шаҳарда мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари суратлари акс эттирилган автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Шунингдек, «Тошкент кунлари» доирасида маданий ва сайёҳлик форумлари, ўзбек маҳсулотлари ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси, Япониядаги «Ўзбегим» ансамбли иштирокидаги концерт дастури ва бошқа лойиҳаларини  ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net