Мўйноқда «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси ташкил этилади

13.07.2020 12:06

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туман ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ֿ«Дунё» АА мухбири.

Мазкур қарорга кўра:

Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлар тармоғини такомиллаштириш ҳамда юқори сифатли артемия цистаси маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада ошириш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси ташкил этилади.

«Орол артемия саноат» ДУКнинг асосий вазифалари:

- Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш;

- артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини юритиш;

- артемия цистасининг табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни овлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

- артемия цистасини овлаш ҳамда уни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этишда илғор технологияларни жорий этиш.

Мазкур меъёрий ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши «Орол артемия саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан «Орол артемия саноат» ДУКнинг тузилмаси ҳам тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, «Орол артемия саноат» ДУКнинг устави эса бир ой муддатда ишлаб чиқилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net