Мозори-Шарифда «Ҳунарманд» уюшмасининг савдо уйи очилди

18.01.2021 15:59

МОЗОР?-ШАР?Ф, 18 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Мозори-Шариф шаҳридаги (Афғонистон) «Mаrkete Mutahed»  савдо марказида «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси «Craft and Art» компаниясининг «Ўзбек-афғон ҳунармандлари савдо дўкони» савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консулхонаси вакиллари, Балх вилояти маъмурияти вакили Фарханг Фарханг, вилоят савдо-саноат палатаси мутасаддилари Араш Юнусий ва Ҳожи Ясин Акбарий, тадбиркор аёллар палатаси раиси Шекиба Шекиб иштирок этди.

Маросимнинг расмий қисмидан сўнг, «Craft and Art» компанияси директори Зафарбек Акбаров Ўзбекистон ҳунармандчилик, бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбек миллий ҳунарманчилик мактаби тарихи ва бугунги ривожланиш истиқболлари ҳақидаги фикрлар афғонларда катта қизиқиш уйғотди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёз фаслида Афина шаҳрида (Греция) ҳам Ўзбек ҳунармандлари савдо уйи очилган эди. Бундан ташқари, ўтган йил  сентябрь ойида Нью-Йорк (АҚШ)да «Turon Trade House» савдо уйи ўз ишини бошлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net