МОХ? эксперти: Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган учта муҳим ташаббусни илгари сурди

22.02.2021 15:17

ТОШКЕНТ, 22 февраль. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида Ўзбекистоннинг мазкур кенгаш доирасидаги фаолиятининг муҳим йўналишлардан бири сифатида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини белгилади.

Марказий Осиё халқаро институти бўлим бошлиғи Темур Раҳимов “Дунё” АА мухбирига берган интервьюда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этишига эътибор қаратиб, мазкур ташаббус нақадар долзарб эканини таъкидлади.

- Ёшлар ҳақида ғамхўрлик «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги йили» давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган, - деди эксперт. - Давлатимиз раҳбари БМТ Кенгашининг юқори даражадаги сегменти йиғилишидаги маърузасида БМТ шаъфелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, БМТ ?қтисодий ва ижтимоий кенгашининг 10-форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини тақдим этиш, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини ташкил этиш каби муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда ҳам, мамлакатда ҳам ушбу соҳаларда узоқ муддатли ва тизимли ишларни фаол олиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистоннинг минтақавий даражада ҳамкорликни мустаҳкамлашида Президентимизнинг Осиё минтақасида доимий асосда ишловчи инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича механизм – Самарқанд форумини яратиш бўйича ташаббуси муҳим роль ўйнайди.

Кенгаш доирасидаги барча таклиф ва янги ташаббуслар  минтақавий шерикларимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига аминмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net