Москвада Ўзбекистон гастрономик туризми тақдим этилди

01.02.2020 14:23

МОСКВA, 1 февраль/"Дунё" АА/. Россия пойтахтида Ўзбекистон элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг гастрономик туризми тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирга таниқли тадбиркорлар, рестораторлар, озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчилар, ошпазлар, меҳмонхоналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Шоҳрух Ғуломов ва бошқалар юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ўзгаришлар натижасида Ўзбекистонда туризм миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айланиб, жадал ривожланаётганини таъкидлади. ?зчил ислоҳотлар мамлакатимизнинг ташқи дунёга очиқлигини намойиш этмоқда ва бизнес юритиш учун жозибадорлигини оширмоқда. Бу эса Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг жадал ўсиши ва жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажмининг ошишида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш учун унинг тарихан қулай имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ўзбек халқининг бой ва хилма-хил таомлари дунёнинг исталган бурчагидан келган энг нозик сайёҳларнинг ҳам эътиборини тортадиган энг кучли омиллардан биридир. Учрашув қатнашчиларига ўзбек миллий таомларининг тарихи ва турлари, уларни тайёрлаш технологиялари, зираворлар ҳамда таомларни дастурхонга тортиш қоидалари ҳақида маълумот берилди. Ташриф буюрувчиларга турли хил миллий таомлар, ширинликлар ва ичимликлар тақдим этилди. Ўзбек ошхонасининг шоҳона таоми - ош таъмини меҳмонлар яна бир карра эътироф этди.

Тадбир натижаларига кўра, ўзгараётган Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозорида муносиб ўрин эгаллаши учун барча имкониятлар мавжудлиги эътироф этилди. Ютимизда сайёҳларни нафақат меҳмондўстлик ва юқори даражадаги хизмат, балки ошпазлик санъатининг энг яхши намуналари бўлган мазали таомлар кутаётгани таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net