Можеб ал Захроний: Ўзбекистон ислом маданиятини тарғиб қилишда улкан ислоҳотларни амалга оширмоқда

05.03.2020 14:42

ПАР?Ж. 5 март. /«Дунё» АА/. Париж Араб дунёси институти бош директори Можеб ал Захроний “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Самарқандда ўтказилган «?мом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусидаги халқаро конференция ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди.

– Ўзбекистонда Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ислом маданиятини тарғиб қилиш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу инсонпарвар, очиқ ва бағри кенг маданият таъсири нафақат мусулмонларга, балки бошқа дин вакилларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Шу ўринда, мазкур конференцияни ташкил этгани учун Париж Араб дунёси институти номидан ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан. ?нститутимиз 30 йилдан буён ислом ва араб маданиятини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ислом дини асл моҳиятини кенг тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси ҳақида кўплаб асарларни тадқиқ қилганмиз.

 Шуни таъкидлаш ўринлики, ислом дунёсининг бешдан бир қисмини қамраб олган Марказий Осиё ҳудуди, хусусан, Ўзбекистон турфа маданиятлар чорраҳаси ҳисобланади. Ўзбекистон Осиёнинг диний-маърифий юрагидир. ?слом диёрининг табаррук қадамжолари сингари Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари ҳам ислом маданиятининг кенг ёйилишида муҳим ўрин тутган. Бугун Президент ташаббуси ва эзгу интилишлари сабаб бу анъана яна қайта тикланмоқда.

Юртингиз диний таълимда ҳам бошқаларга ўрнак эканини таъкидлаш ўринли. Хусусан, ?мом Бухорий, ?мом Термизий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби уламолар соф ислом маърифатини тарғиб қилишда муҳим изланишлар олиб борган.

Абу Мансур ал-Мотуридий сунний эътиқодидаги йирик йўналишлардан бири бўлган мотуридия таълимоти асосчиси ҳисобланади. Унинг ислом динига оид қарашлари, фикрлари бугунги кунда ҳам диний таълим даргоҳларида ўрганилмоқда. Мотуридийнинг асарлари ва исломга бўлган қарашлари ҳеч қачон ўз мавқеини йўқотмайди.

Самарқанд конференцияси ёшларга соф ислом маърифати ва унинг эзгу ғояларини ўргатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бундай йирик анжуманларни барча мусулмон мамлакатларда ўтказиш фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлайман.

Жорий йилда Бухоро – ?слом олами маданияти пойтахти, деб эълон қилинди.  Шаҳарнинг ислом дини ривожига қўшган ҳиссасини эътиборга оладиган бўлсак, бу ҳақли эътироф эканини таъкидлаш ўринли.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ислом дунёсида алоҳида аҳамиятга эга диёрдир. Бу ерда бўлиш мен учун бахтдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net