Мисрнинг «ат-Таннура» фольклор халқ ансамбли Хивада бўлиб ўтадиган «Лазги» халқаро рақс фестивалида иштирок этади

23.03.2022 11:22

ҚОҲ?РА, 23 март. /«Дунё» АА/. Мисрнинг  «ат-Таннура» фольклор халқ ансамбли жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хивада бўлиб ўтадиган  «Лазги» халқаро рақс фестивалида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу ҳақда Миср Маданият вазирлигининг халқаро алоқалар департаменти бошлиғи Риҳаб Муҳаммад Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида маълум қилди.

Учрашувда, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

  Миср вакили мисрлик санъат усталари Самарқандда ўтказиладиган «Шарқ тароналари»  халқаро мусиқа фестивали ва Шаҳрисабз шаҳри мезбонлик қиладиган «Халқаро мақом санъати» анжуманида мунтазам иштирок этиб келаётганини таъкидлади.

Айни пайтда  «ат-Таннура» фольклор халқ ансамбли гуруҳи  жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хивада ўтказиладиган «Лазги» халқаро рақс фестивалига муносиб қатнашиш учун  тайёрлик кўраётгани қайд этилди.  

 Учрашув сўнгида Ўзбекистон-Миср маданий алоқаларини янада фаоллаштириш  бўйича ўзаро алоқаларни мустаҳкалаш тўғрисида келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net