Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» газетаси Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги вақеликларга эътибор қаратди

17.08.2020 17:33

ҚОҲ?РА, 17 август. «Дунё» АА/. Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» (Кун хабари) газетаси ўз саҳифаларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсиё, маданий-маърифий ҳаётига бағишланган туркум материаллар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ана шундай мақолалардан бири ?слом динининг асл моҳиятини сақлаш йўлида фаолият юритган буюк аллома ?мом ал-Мотуридий меросини ўрганишни рағбатлантириш мақсадида махсус стипендия таъсис этилишига бағишланди. Хусусан, мақола «Ўзбекистонда хорижий тадқиқотчилар ва изланувчилар учун ?мом ал-Мотуридий халқаро стипендия таъсис этилди» сарлавҳаси остида эълон қилинди.

Фотима Бадавий қаламига мансуб «Самарқанд форуми жаҳон ёшлари сафини бирлаштиришга хизмат қилади» мақоласи эса 12-13 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилган «Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд форуми якунларига бағишланди. Муаллиф материалда Самарқанд форумининг аҳамияти ва бугунги кундаги долзарблигини таъкидлаб, форум резолюцияси ёшлар ҳуқуқларини таъминлашда муҳим дастурил амал бўла олишини ёзади. Мазкур мақола араб жамоатчилиги ва ёшларига форум якунлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этгани билан ҳам аҳамиятлидир.

«Ал-Хабар ал-ёум» газетасида чоп этилган «Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш стратегиясини қўллаб-қувватламоқда» номли навбатдаги материал эса Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш орқали аҳолини сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва янги замонавий лойиҳаларни жалб этишга қаратилган вазифаларни молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда, дейилади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net