Мисрнинг “Ал-Хабар ал-явм” газетаси Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган муҳим воқеаларга эътибор қаратди

15.05.2020 17:18

ҚОҲ?РА, 15 май. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Ал-Хабар ал-явм” газетаси ўз муштарийларини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар билан таништиришда давом этяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, газетада мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш натижаларига бағишланган мақола нашр этилди. Унда Тошкентда қурилган янги перинатал марказ ҳақида батафсил маълумот берилган. Таъкидланишича, ушбу тиббиёт муассасаси илғор клиникалар тажрибасига асосланган замонавий шароитларга эга. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 140 беморни қабул қилиш имкони мавжуд.

“Коронавирус пандемияси кўзимизни очди. Тиббиётда ахборот технологиялари қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Лекин бу бўйича шароитлар ҳам, ходимларнинг малакаси ҳам ҳали етарли эмас. Шу боис ривожланган давлатлар тажрибаси асосида дастур ишлаб чиқиб, телемедицинани жадал ривожлантириш керак. Бу вақт ва харажатни тежайди, эпидемиологик хавфсизликни ҳам таъминлайди. Яна юқумли касалликлар тарқалмаслиги учун огоҳ, ҳушёр, тайёр бўлишимиз керак”, деди Президент Шавкат Мирзиёев ушбу тиббиёт муассасасида яратилган шароитлар билан танишар экан”, деб ёзади нашр.

Мақола муаллифига кўра, шошилинч тиббий ёрдам учун барча шароитни таъминлайдиган перинатал марказ техник жиҳозлар ва энергия тежаш бўйича замонавий халқаро стандартларга жавоб беради.

Газета, шунингдек, ўз ўқувчиларига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган табриги ҳақида маълумот беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг мактуби Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакатда вирус тарқалишининг олдини олиш, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, шу жумладан, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган қатъий чораларни юқори баҳолади.

А.Гутерриш, шунингдек, Сирдарё вилоятидаги тўғон ўпирилиши оқибатида сув тошқинидан азият чеккан Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари муҳтож одамларга ёрдам кўрсатишда яқиндан ҳамкорлик қилиши эътиборга лойиқдир.

Бундан ташқари, БМТ Ўзбекистоннинг минтақада зарар кўрган давлатларга, шу жумладан Афғонистон ?слом Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

“БМТ қарама-қарши томонлар эзгу ниятлари ёки ўт очишни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги баёнотлардан урушни якунлашга, узоқ муддатли сиёсий ечимлар ва барқарор тинчликка эришишга ўтишига кўмаклашиш учун барча ҳукумат муассасалари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради. Сиз саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашда давом этасиз, деб умид қиламан”, дея Миср нашри Бош котиб сўзларидан иқтибос келтирган.

Кейинги мақола Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишига бағишланган.

“Мажлисни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов олиб борди. Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, шунингдек, МДҲ ?жроия котиби Сергей Лебедев иштирок этди”, дейилади мақолада.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Ҳамдўстликни кўп қиррали амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, айниқса, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, транспорт ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув соҳасидаги муҳим майдон сифатида кўрмоқда. Ҳамдўстлик ташқи ишлар идоралари раҳбарлари халқаро кун тартибидаги ва МДҲ доирасидаги долзарб масалаларни, ташкилотнинг халқаро ва минтақавий ишлардаги ролини оширишнинг жорий ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқишди, қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

“Учрашувда МДҲда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, сармоя, транспорт, инновация, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларида алоқаларни ривожлантириш мақсадида ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. МДҲга аъзо давлатлар халқларининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш учун яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш асосида муносабатларни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Якунда кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришни назарда тутувчи қатор ҳужжатлар имзоланди”, дея якун ясалади нашр материалида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net