Мисрлик журналист: “Ўзбекистонга ташрифим чоғида мен юксак тарбияли, одобли ва иймон-эътиқодли инсонларни кўрдим”

31.10.2021 11:14

ҚОҲ?РА, 31 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Миср парламенти сенатори, “Аш-Шуруқ” газетаси бош муҳаррири ?модуддин Ҳасан мамлакатимизга бағишланган навбатдаги мақолани чоп этди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Аш-Шуруқ” газетасининг янги сони ва интернет саҳифасида эълон қилинган “Тошкентда ўқилган жума намози” сарлавҳали мақолада мамлакатимиздаги диний бағрикенглик, Ҳазрати ?мом (Ҳастимом)  жоме масжидида адо этилган ибодат ва у ерда сақланаётган энг нодир қўлёзма - Усмон Мусҳафи тўғрисида сўз юритилган.

Мирслик газетхонлар эътибори Тошкентнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири – Ҳастимом мажмуасига қаратилган. “Мажмуа жуда катта ва тўрт бурчак шаклида бунёд этилган бўлиб, унинг дизайни нафис ва муҳташам ишланган. Безаклари, ёзувлари ва меъморчилиги ниҳоятда бежирим. У ерда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу томонидан тўпланган Қуръоннинг асл нусхасини кўриш мумкин. Пештоқда қайд этилишича, у XIV асрда Амир Темур томонидан Самарқандга олиб келинган. Ушбу сўзлар араб, инглиз ва ўзбек тилларида ёзилган. Ушбу қўлёзма қадимги араб тилида ёзилган.

Энг муҳими, Ўзбекистонга ташрифим чоғида мен юксак тарбияли, одобли ва иймон-эътиқодли инсонларни кўрдим, мўътадил жамият билан танишдим”, - дея ўз мақоласини якунлайди мисрлик журналист.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net