Мисрдан навбатдаги чартер рейс билан 78 нафар ватандош олиб келинди

17.08.2020 17:40

ҚОҲ?РА, 17 август. /«Дунё» АА/. Қоҳирадан парвоз қилган Мисрнинг «AMC AIRLINES» авиакомпаниясига тегишли самолётда ташкил қилинган чартер рейс билан 78 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентга олиб келинди деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони ва Мисрдаги элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилган рейсда Миср аэропортида турли давлатлардан келган Ўзбекистон фуқаролари жой олди.

Ямандан келган 55 нафар ватандош, шунингдек, Мисрдан 8 нафар, ?роқдан 4 нафар, Саудия Арабистонидан 3 нафар, Баҳрайндан 3 нафар, Австралиядан 3 нафар, ?ордания ва Сенегалдан 1 нафардан ҳамюртимиз шулар жумласидан. Шунингдек, Ўзбекистонга таклиф этилган мисрлик мутахассислар ҳам самолётда олиб келинди.

Чартер рейсда келган барча йўловчилар ўрнатилган тартибда махсус карантин ҳудудларида ва меҳмонхоналарда карантин муддатларини ўтайдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net