Мисрда Ўзбекистон ҳаётининг турли қирраларини қамраб олган рисолалар туркуми чоп этилди

10.09.2021 13:08

ҚОҲ?РА, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Мисрдаги элчихонаси томонидан мазкур мамлакатда фаолият кўрсатадиган “Ал-Ҳивор” сиёсий ва ахборот тадқиқотлари маркази билан ўзаро ҳамкорликда республикамизга бағишланган “Ўзбекистон: сўнгги беш йил давомидаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар”; “Ўзбекистон: бағрикенглик ва диний тотувлик жамияти: ўзбек интеллигенциясининг қарашлари”; “Миср ва Ўзбекистон: иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари” номли махсус рисолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу босма нашрларда элчихонанинг “Ал-Ҳивор” маркази билан биргаликда ўтказган давра суҳбатлари ва илмий-амалий семинарлари давомида муҳокама қилинган мавзулар, мисрлик экспертлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар инфография маълумотлари ва статистика рақамлари билан биргаликда батафсил қаламга олинган.

Юқоридагиларга қўшимча равишда, бугунги кунда мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси Сиёсий ва ахборот тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказган илмий-амалий семинарга оид махсус рисолани ҳам чоп этиш устида иш олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net