«Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси, халқаро кузатувчи Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

28.10.2021 11:00

ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган «Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси, доктор Магди Забал Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ташриф буюрди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мисрлик халқаро кузатувчи Марказга ташрифи давомида Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, ?слом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров  билан  учрашув ўтказди.

Меҳмонга давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий йўналишдаги ижобий тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, эълон қилинган сайлов натижалари халқимизнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлигидан далолат бериши қайд этилди.

Доктор Магди Забал Ўзбекистон Президенти сайловини  бевосита  кузатиш имкониятига эга бўлганидан мамнуният билдирди.  Унинг сўзларига кўра, Президент сайлови очиқ, ошкора, умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ўтди.

Учрашув натижасида томонлар кўп қиррали Ўзбекистон-Миср алоқалари тобора ривожланаётганини эътироф этган ҳолда  мамлакатларимиз ўртасидаги маънавий-маърифий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш  бўйича  қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки  давлат музейлари ва илм марказлари ўртасида Ҳамкорлик меморандумларини  имзолаш, таълим соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net