Миср компанияси Норин туманида замонавий балиқчилик комплексини барпо этади

09.03.2020 15:29

ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Наманган вилоят ҳокимлигида Миср Aраб Республикасининг “Kapo Agri Group” компанияси билан Норин туманида 80 гектар майдонда замонавий балиқчилик комплекси барпо етиш бўйича инвестиция шартномаси имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?мзоланган шартномага кўра, умумий қиймати 4 миллион доллар бўлган ушбу ярим интенсив балиқчилик комплекси 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилади.

Туманнинг “Янги Фарғона” ва “Хўжаобод” маҳаллалари ҳудудларида ташкил этиладиган комплексда Aфрика лаққаси, гулмоҳи (форель) ва бошқа балиқ турлари етиштирилади.

Йилига 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилаётган ушбу корхона келгуси йили қуриб фойдаланишга топширилади.

Корхонада бир йилда 1 минг 600 тонна балиқ парвариш қилинади ва 50 та янги иш ўрни яратилади.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда “Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйидаги 251,8 гектар майдонда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилиши белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net