Миср жамоатчилиги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий натижалари билан таништирилди

02.08.2021 10:42

ҚОҲ?РА, 2 август. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги  элчихонада Миср жамоатчилиги ва ушбу давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошлар учун «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати»  мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан, жорий йил 24 октябрь санаси Ўзбекистон Президенти сайлови куни, деб белгилангани ва 23 июлдан сайлов кампанияси бошлангани маълум қилинди.

Юртимизда Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъкидланди.

2016 йил 4 декабрдаги Президент сайловидан буён ўтган беш йил мобайнида Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, унга биноан ёшлар сиёсатининг амалга оширилиши билан боқлиқ атрофлича маълумотлар тадбир қатнашчиларининг эътиборига ҳавола этилди. Шу ўринда жамият тараққиётида асосий куч саналган  ёшларни  соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қаратилган вазифаларнинг натижадорлигига алоҳида урғу берилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга хизмат қиладиган Хоразмий, Беруний, ?бн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур сингари улуғ алломалар издошларини тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишга катта эътибор берилмоқда. Мактабгача таълим, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизимларини тубдан ислоҳот этиш орқали ҳар томонлама етук мутахассисларни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ана шундай сиёсатнинг амалий натижаси ўлароқ,  2021 йилда ўзбек ёшлари халқаро фан олимпиадаларида 4 та олтин, 18 та кумуш ва 29 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жорий йилда Президент мактабларини тамомлаган 96 нафар ўқувчиларнинг барчаси муддатидан олдин нуфузли хорижий олий ўқув юртларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Ёшларни олий ўқув юртлари тизимига кўпроқ қамраб олиш юзасидан Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг сони 127 тага етказилди, 26 та хорижий университетнинг филиаллари очилди.

2021 йилдан эътиборан ёшлар орасида бандликни таъминлаш бўйича иш берувчиларга уларнинг 25 ёшдан ошмаган ишчи-ходимлари учун ҳисобланган ижтимоий солиқ суммасини бюджетдан тўлиқ қайтариб берилиши тартиби жорий қилинди. Бундан ташқари, 92 мингдан зиёд ўғил-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2 триллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

Брифингда, шунингдек, Мисрда таҳсил олаётган ватандошларга Ўзбекистонда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ёшларнинг диний таълим олишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Шу ўринда 2021 йил 5 июлда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилингани алоҳида қайд этилди.

Мазкур қонун асосида диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш билан боғлиқ тартиб соддалаштирилгани, диний таълимнинг профессионал мақоми расман этироф этилгани, жамоат жойларида ибодат либосида юришга таъқиқнинг олиб ташлангани ватандошларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net