Мирьяна Сполярич Эггер: БМТ Тараққиёт дастури бундан буён ҳам Ўзбекистон раҳбариятининг муҳим ташаббусларини амалга оширишда ёрдам бериш

28.02.2021 10:11

НЬЮ-ЙОРК, 28 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи асосий халқаро ташкилот ва унинг ихтисослашган институтлари доирасида кенг муҳокама қилинмоқда. Бунда асосий эътибор БМТнинг республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари билан белгиланган устувор вазифалар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлигини кенгайтириш зарурлигига қаратилмоқда.

БМТ Бош котибининг ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича бюроси директори Мирьяна Сполярич Эггер "Дунё" ахборот агентлигига берган интервьюсида Тошкентнинг қонун устуворлиги, гендер тенглиги ва фуқароларнинг давлат бошқарувида фаол иштирок этишига содиқлигини олқишлади.

- БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси республикага мамлакат раҳбариятининг муҳим ташаббусларини амалга оширишда ёрдам беришни давом эттиради, - деди Мирьяна Сполярич Эггер. - Шу муносабат билан асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилади.

БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати билан Миллий гендер стратегиясини амалга ошириш доирасида гендер тенглиги, аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва гендер зўравонлигининг олдини олиш бўйича статистик маълумотлар ва кўрсаткичларни йиғиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш орқали ўзаро алоқаларни давом эттиради.

Ёшларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини қўллаб-қувватлаш учун БМТ Тараққиёт дастури бандликни қўллаб-қувватлаш, ёш мутахассисларнинг касб малакасини ошириш, ёш тадбиркорлар учун стартаплар тақдим этиш ва компьютер технологиялари соҳасидаги билимларни кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқади. Ёшлар ишлари агентлиги билан ёшларнинг мамлакатдаги ўзгаришлар жараёнининг муҳим "ҳаракатлантирувчи кучи" сифатида қарорлар қабул қилиш жараёни ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.

БМТ Тараққиёт дастури, шунингдек, Адлия вазирлиги ва мамлакатнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини амалга ошириш ва судьялар мустақиллигини қўллаб-қувватлаш орқали коррупциянинг олдини олиш бўйича фаолиятни давом эттиради.

БМТ Тараққиёт дастури ҳукумат билан биргаликда “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” учун аҳолига зарур хизматларни кўрсатишни кучайтиришга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича дастурлар, шу жумладан, камбағалликни камайтириш бўйича стратегияни амалга ошириш ва COVID-19 оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net