Миллий палата Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида очилаётган «Жамоат саломатлиги» янги дастури талабалари учун грант а

31.12.2020 13:11

ТОШКЕНТ, 31 декабрь. /«Дунё АА/. ?нновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ўзининг грантлар дастури доирасида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ)да  очилаётган «Жамоат саломатлиги» магистратура дастури талабаларидан бир нафарининг ўқиши учун пул тўлаб беради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нновацион  соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу грантдан мақсад жамоат саломатлиги касалликларнинг олдини олишнинг илмий ва амалий асосларини яратиш, мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш йўли билан инсон умрини узайтиришдан иборат.

«Public Health Leaders» грант дастури ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастур иқтисод фанлари доктори, профессор Санджар Жалолов хотирасига бағишлаб асос солинган. У 2018 йил «THETA Collaborative» (Торонто)даги муваффақиятли фаолиятидан сўнг Ватанга қайтиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш услубини жорий этишга кўмаклашди. С.Жалолов ТХВУда Жамоат саломатлиги соҳасида магистратура очиш ғоясини илгари сурганлардан бири эди.  

Магистратуранинг дастлабки талабалари 2021 йил 25 январдан ўқишни бошлайди. 8 январгача номзодлардан аризалар қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

—Ушбу магистратура курсининг инновационлиги  ва  кенг имкониятларни инобатга олган ҳолда Миллий палата қатор мезонлар бўйича танлаб олинган истиқболли талабалардан бирини қўллаб-қувватлашга қарор қилди, - деди Миллий палата раҳбари Равшан ?замов.— Грант талабанинг магистратурада ўқиш харажатларини қоплайди.

«MSc Public Health Science» магистратурасининг ушбу дастури Лондондаги Вестминстер университетида муваффақиятли ўзлаштириляпти. Ушбу дастурни Ўзбекистонда битирадиган магистрантлар «University of Westminister» (London, UK) дан ҳам диплом олади. Ушбу диплом бутун дунёда, жумладан, Европа мамлакатлари, АҚШ ва бошқа мамлакатларда тан олинади.

Лондондаги Вестминстер университети тажрибасидан маълум бўлганидек, мазкур курс магистрантлари амалиётдаги шифокор, даволовчи ходим, академия соҳасида ўқитувчи, жамоат саломатлиги секторида менежер, жамоат саломатлиги соҳасида самарали мутахассислар саналади. Бундай мутахассисларга соғлиқни сақлаш тизимининг миллий ва халқаро ташкилотларида, маҳаллий соғлиқни сақлаш департаментида, давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида талаб юқори.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net