Миллий палата томонидан шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

05.03.2020 12:28

ТОШКЕНТ, 5 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари “Шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар”га эга бўлди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳуқуқий жавобгарлик ва масъулиятлари муҳокама қилинганда, асосий эътибор беморларга қаратиб келинарди. Бугунги кунга келиб, беморлар билан тенг равишда айнан шифокорлар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва шарафини самарали ҳимоя қилишининг ҳуқуқий механизмига эҳтиёж сезилмоқда”, - дейди Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан ?замов.

Мазкур муаммонинг долзарблигини инобатга олган ҳолда, Миллий палата томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси, “Жиноят кодекси”, бошқа муҳим ҳужжатлар, шунингдек, халқаро тажриба, жумладан, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган Шифокорларни ҳимоялаш бўйича практикум ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Натижада шифокорлар амалиётида вужудга келадиган низоли вазиятларда, давлатимизда қонунни ҳимоя қилиш борасида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида, қандай йўл тутишнинг кетма-кетлиги акс эттирилган  ҳужжатга эга бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net