«Миллатлар дўстлиги» маданият саройи ватанпарвар юртдошларимизни жамлади

18.01.2021 15:51

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган «Миллатлар дўстлиги» маданият саройида  «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша...» шиори остида тадбир ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти манбасига асосланиб.

Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, турли муассаса ва ташкилотларнинг мутасадди вакиллари, фахрийлар, аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

Дастур ҳарбий оркестр мусиқий садолари остида бир-биридан қизиқарли саҳна чиқишлари билан бошланди. Дастлабки кўргазмали чиқишни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари бошлаб берди. Тошкент ҳарбий округи десантчилари ва Миллий гвардия ўғлонларининг қўл жанги намойишлари, Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмасининг техник кўргазмалари барчанинг кўнглига жўшқинлик олиб кирди.

Жанговар техникалар кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотди, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг мураккаб вазиятлардаги қутқарув усуллари, кинолог ва хизмат итларининг ўзига хос топқирликлари олқишларга сазовор бўлди.

Байрамона тадбирнинг маданий қисми «Миллатлар дўстлиги»  маданият саройида давом этди. Турли миллат вакилларининг ҳамкорликдаги куй-қўшиқлари, рақслари, таниқли хонандаларимизнинг мусиқий чиқишлари барчага манзур бўлди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган иштиёқни ошириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада ёшлар жанговар техника ва қуроллар билан яқиндан танишиб, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net