Металлургия тармоғини ривожлантиришнинг тўртта устувор йўналиши белгилаб берилди

13.08.2022 23:32

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва йирик саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларни тубдан янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Бирор-бир йўналиш ёки тармоқ йўқки, халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар кириб бормаган, унинг мазмунини ўзгартирмаган бўлса.

Янги Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, халқимизнинг том маънодаги замонавий тарихини барпо этиш йўлида улкан марралар олинди. Натижада инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, саноатга юқори технологияларни жорий этиш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш йўлида янги-янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Бекобод шаҳрининг иқтисодий-ижтимоий ривожида Ўзбекистон металлургия комбинатининг ўрни катта. Унинг таркибида ўнлаб корхоналар, ижтимоий муассасалар бор. Комбинатда 11 минг киши ишлайди.

Шу боис унинг фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, янги цехлар ишга туширилди, борлари модернизация қилинди.

Улардан бири – навли прокат мажмуаси. Қарийб 5 миллион долларлик лойиҳа эвазига бу ерга хориждан термо-мустаҳкамлаш линияси келтирилиб, жорий йил февралда ишга туширилди. Бу орқали йилига 500 минг тонна A500-A800 маркали арматура ишлаб чиқариш қуввати яратилди.

Давлатимиз раҳбари комбинатга ташрифи чоғида ушбу мажмуани кириб кўрди, лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди.

Аввало, термо-мустаҳкамлаш жараёнида кимёвий моддалар тежалгани ҳисобига арматура таннархи камайган. Йилига 300 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳати, бу арматура халқаро DIN стандарти сертификатини қўлга киритган. Энди ушбу маҳсулотни Европага экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент комбинатдаги яна бир муҳим лойиҳа – Қуюв прокат мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди.

672 миллион евролик ушбу лойиҳа натижасида йилига 1 миллион тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади.

Бугунги кунда мажмуа учун темир йўл ва автомобиль йўли қурилиши якунланиб, темир-бетон конструкциялари ўрнатилмоқда. ?талиянинг «Danieli» компанияси томонидан зарур ускуналар келтирилмоқда. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари буни жадаллаштириш ва корхонани кафолатланган хомашё билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

– Ўз вақтида бу комбинат учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металлни қайта ишлаш етарли эди. Лекин бугунги кунда иқтисодиётимизда қора металлга бўлган талаб 4 миллион тонна. Унинг ҳам 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Шунинг учун бу корхонани тезроқ ишга туширсак, иқтисодиётимизга катта манфаат беради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳада иштирок этаётган Туркиянинг «Renaissance Heavy Industries» ва ?талиянинг «Danieli» компаниялари раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.

Шундан сўнг Ўзбекистон металлургия комбинатида ушбу соҳани ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу комбинат илгари мамлакатимизда қора металлургия соҳасидаги ягона корхона эди. Сўнгги беш йилдаги ислоҳотлар натижасида 200 та янги корхона ташкил этилди. Уларда 25 мингдан зиёд аҳоли меҳнат қилмоқда. Ўтган йилнинг ўзида соҳада 16 триллион сўмлик товарлар тайёрланган. Темир ва темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,8 баробар ўсиб, 2 миллион тоннадан кўпайган.

Шу билан бирга, юртимизда бунёдкорлик ишлари, саноат лойиҳалари ҳали кўп. Бугунги кунда барча соҳаларда йилига 4 миллион тонна қора металл ишлатилмоқда. Хусусан, металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилиши таннархида 15 фоизни, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилмоқда.

2026 йилга бориб, мамлакатимиз иқтисодиёти эҳтиёжлари учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Қолаверса, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазият, логистика занжиридаги узилишлар йирик металлургия корхоналари фаолиятига ҳам қийинчилик туғдирмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу шароитда фақат ўз металлургия саноатимизни жадал ривожлантириш орқали мақсадга эришиш мумкинлигини таъкидлади. Бу борадаги тўртта асосий вазифа кўрсатиб ўтилди.

Биринчиси – металл ишлаб чиқарувчи корхоналарни хомашё билан кафолатли таъминлаш. ?ккинчиси – барча ҳудудларда металл ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил бўлишини қўллаб-қувватлаш. Учинчиси – юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқлари учун замонавий металл конструкциялар ишлаб чиқариш. Тўртинчиси – малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.

Бош вазир маслаҳатчиси Б.?сломов мамлакатимизда 1 миллиард 200 миллион тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.

Янги конларда, шу жумладан, Қораўзакдаги “Тебинбулоқ” конида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

?ккинчи масала ҳақида сўз борар экан, соҳадаги корхоналарни ривожлантириш ва уларнинг негизида саноат кластерларини ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Президент ҳудудлардаги шундай корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди. Уларнинг импорт қилинадиган металл хомашёси ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналарни божхона божидан озод қилиш, хорижлик малакали мутахассисларнинг юртимизда ишлаши учун соддалашган виза бериш таклифларини кўриб чиқишга мутасаддиларга кўрсатма берди.

Учинчи йўналишга кўра, келгуси йилда 500 миллион долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш вазифаси қўйилди. Мутасаддилар бу борада 204 та лойиҳа таклифи ишлаб чиқилганини маълум қилди. Бу йўналишни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллийлаштирилган янги маҳсулотлар давлат корхоналари томонидан кафолатли харид қилиниши белгиланди.

Давлатимиз раҳбари соҳада таълим ва илм-фанни ривожлантириш учун “Ўзметкомбинат”да Металлургия илмий марказини ташкил этиш, Геология университетида қора металлар илмий лабораторияси, Навоий кончилик ҳамда Тошкент техника университетлари қошида технопарклар очиш таклифини билдирди. Шунингдек, нуфузли хорижий компаниялар ва инжиниринг марказларида ёш мутахассислар малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимлари, кон-металлургия комбинатлари жамоаси, тадбиркорлар ва хорижий ҳамкорлар иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Металлург» футбол клуби қошидаги «El Golazo» футбол академиясида ҳам бўлди.

Ушбу мактаб ?спаниянинг таниқли «Реал Мадрид» клуби жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, ўтган йили октябрда фаолият бошлаган. Табиий ва сунъий чимли стадионлар, фитнес зали, ўқув бинолари ва ётоқхонада замонавий шароитлар яратилган. Ўқув-машғулотлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Мураббийларнинг уч нафари испаниялик.

Бугунги кунда академияда 200 нафардан ортиқ ўқувчи сабоқ олмоқда. Бу ерда ўқиш истагидаги ёшлар кўп. Шу боис 11 ёшдан 17 ёшгача болалар танлов асосида қабул қилинади. Яқинда 48 нафар иқтидорли тарбияланувчи ?спанияда маҳорат ошириб келди.

Давлатимиз раҳбари академияда яратилган шароитларни кўздан кечирди, болалар билан суҳбатлашди.

– Шундай замонавий шароитларда ўқиётганингиз, ёниб турган кўзларингизни кўриб, хурсанд бўлдим, – деди Президент. – Келгусида сизлардан машҳур футболчилар, чемпионлар етишиб чиқишига ишонаман. Энг муҳими, соғлом бўлиб улғаясиз, фарзандларингизни ҳам спортга ошно қилиб тарбиялайсиз. Мақсадимиз – ёшлар ўртасида ана шундай муҳитни шакллантириш.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу футбол мактаби тажрибасини оммалаштириш бўйича кўрсатма берди.

Бекободлик нуронийлар, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳам самимий суҳбат бўлди. Янги “маҳаллабай” тизимини жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, фуқаролар муаммоларини ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳрига ташрифи якунланди.

Зиёдулла ЖОН?БЕКОВ,

?кром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбирлари

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net