«Меҳр-3» операцияси доирасида Суриядан қайтарилган юртдошларимиз ўз оилалари бағрига кузатиляпти

12.01.2021 15:41

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ҳукумати томонидан «Меҳр-3» операцияси доирасида инсонпарварлик лойиҳаси амалга оширилиб, диний экстремистик ғояларга ишониб тўғри йўлидан адашган юртдошларимиз Сурия давлатидан Ватанга олиб келинди. Айни пайтда Сурия давлатидан мамлакатимизга қайтарилганлар ўз оилари бағрига қайтарилмоқда. Ана шундай ўз йўлидан адашган юртдошларимиздан бири сирдарёлик Юлдуз Усманова ҳам куни кеча ота уйига кузатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА манбасига таяниб.

1990 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Юлдуз Усманова 2011 йил тумуш ўртоғи ортида Россияга ишлаш учун жўнаб кетади. У ерда халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолиб, 2012 йилнинг сентябрь ойида 3 нафар фарзанди билан бошқа давлатлар орқали Сурияга жўнатилади. 

Суриянинг Шадодий аҳоли пунктида яшаб юрган пайтида унга турмуш ўртоғи қуролли тўқнашувда ўлганини айтишади. 

«?слом давлати» халқаро террористик ташкилоти жангариси, асли ўзбекистонлик бошқа бир давлат хоини бўлган шахсга турмушга чиқади. 2015  ва 2016 йилларда яна 2 нафар фарзанди дунёга келади. 2020 йилнинг март ойида у шаръий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи ҳам ҳарбий тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлади. 

Турли ёт ғояларга учиб, ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган 98 нафар юртдошимиз қаторида Юлдуз Усмонова ҳам вояга етмаган 5 нафар фарзанди билан 2020 йилнинг 8 декабрь куни Сурия давлатидан юртимизга олиб келинди. 

 Суриядан келтирилганларнинг барчаси, ҳамма қулайликларга эга Тошкент вилоятидаги «Бўстон» соғломлаштириш муассассасида белгиланган муддат давомида даволаниб, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди ва соғлиқлари тикланди. Давлатимиз томонидан уларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, қайта тиклаб берилди ва ўз уйларига кузатиб қўйилди. 

Юлдуз Усмонова ҳам ўзининг 5 нафар вояга етмаган фарзанди билан жорий йилнинг 11 январида Гулистон шаҳридаги Маданият маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйига олиб келинди. 

Юлдузни ота-онаси, яқин қариндош-уруғлари ва маҳалладошлари самимий қалб, ёруғ чеҳра билан кутиб олдилар. 

– Курраи заминимизнинг қаеридадир, мана шундай кечиримли Ўзбекистондек юрт ва унинг меҳри дарё Президенти инсон борлигига ишониш қийин, – дейди Юлдузнинг онаси Раъно опа Усмонова. – Сурияга адашиб борганлар фақат ўзбекларми? Ўзбекистондан ва унинг Президентидан бошқа бирорта давлат фуқароларини олиб келаётганини телевизорда кўрмаяпмиз, матбуотда ўқимаяпмизку? 

Пандемия сабаб бутун жаҳон мамлакатлари иқтисодий қийинчиликка учраб турган бир пайтда, урушнинг ўчоғидан, улар мамлакатимизни ташлаб кетган демай, миллионлаб доллар харажат қилиб, фарзандларимизни бағримизга қайтаришди. Ана шу эзгу ишларга бош-қош бўлган давлатимиз раҳбарига беҳисоб раҳматлар бўлсин. Халқимизни, юртимизни бахтига Президентимизнинг азиз бошлари ҳамиша омон бўлсин. Аллоҳ у кишини ва бутун Ўзбекистонимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин. 

Маҳаллий ҳокимлик томонидан, Юлдуз Усмоновага барча зарур уй-рўзғор буюмлари, 11 турдаги кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзадлари учун зарур ўқув қуроллари, дарсликлар, кийим-кечаклар ином этилди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net