Меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиши бўйича учрашувлар ўтказилмоқда

16.09.2021 12:59

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва самарали ташкиллаштириш мақсадида Санкт-Петербург шаҳридаги «БФА Девелопмент», «Строй сервис», «РосСтрой?нвест», «Балтранс» ва «Нью Тайм» қурилиш ширкатларида ҳамда «Роскар» парандачилик фабрикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошларимиз билан  учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу корхоналарда айни пайтда 700 нафарга яқин ватандошимиз вақтинча иш билан таъминланган.

Учрашувларда фуқароларимизга Санкт-Петербург шаҳридаги  Бош консулхона фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Жорий йил октябрь ойида ўтказилиши кўзда тутилган Ўзбекистон Президенти сайловида Бош консулхонада ташкил этилган сайлов участкаси ва унда овоз бериши тартиби тушунтирилди.

Корхоналар раҳбарияти билан бу ерда вақтинча меҳнат фаолиятини амалган ошираётган фуқароларга Президент сайловида овоз беришда қулайлик яратиш мақсадида  мазкур ташкилотлар ҳудудида муддатидан аввал овоз бериш учун сайлов участкаларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.  

Тадбирда юртдошларимиз мезбон давлатнинг қонун-қоидалари ва коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган тартибга қатъий риоя этишга чақирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net