Меҳмонхона бизнесини ривожлантиришда БААнинг етакчи мутахассислари кўмаклашади

21.06.2020 11:26

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожланитириш давлат қўмитаси, Отельерлар уюшмаси ва Бирлашган Араб Амирликларининг «ATECA» холдинги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситаларини ривожлантириш, улардаги хизматлар сифати ва бошқарув стандартларини яхшилашга доир қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.  

Холдинг раиси Мишель Ноблетниг кўп йиллик тажрибаси ва «ATECA» мутахассислари малакасини инобатга олган ҳолда, уч томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра БАА мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини рақамлаштириш янги босқичга кўтарилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net