МДҲ ПА мониторинг гуруҳи координатори: Сайлов округлари ва участкалари овоз бериш жараёнига тайёр

23.10.2021 14:20

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш  бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) миссияси координатори, Тожикистон Мажлиси Намояндагон Мажлиси Оли раисининг биринчи ўринбосари Маҳмадали Ватанзода сайловолди фикрларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

- Кеча Ўзбекистон Президенти сайловини бевосита кузатиш бўйича МДҲ ПА миссияси кузатувчилари мамлакатда ўз фаолиятини бошлади. Бунгача гуруҳ аъзолари узоқ муддатли кузатув олиб борди. Натижада Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш, шунингдек, сайлов қонунчилигининг халқаро андозаларга мослиги таҳлил этилди.

Амалга оширилган мониторинг натижаларига кўра, сайловга тайёргарлик жараёни Ўзбекистон қонунчилигига, сайлов округлари ва сайлов участкалари сайловга тайёр эканлиги, шунингдек, мамлакат қонунчилигининг халқаро стандартларга мос келиши аниқланганини қайд этиш лозим.

Шунга асосланиб, 24 октябь куни бўлиб ўтадиган сайлов тинч-осойишта муҳитда, ошкора ва демократик тарзда ўтади, деб ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net