МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг Юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

03.06.2020 13:37

ТОШКEНТ, 3 июнь. /”Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг Юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитасининг видеоконференция шаклидаги 28-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Т?В Матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг Маслаҳатлашув қўмитасидаги аъзолари, шунингдек, МДҲ ?жроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда томонлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида тузиладиган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Услубий тавсиялар лойиҳасининг алоҳида қоидаларини, МДҲ иштирокчи-давлатларига юбориладиган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни келишди, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Олтинчи қўмитаси кун тартибидаги масалалар ҳамда БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан кўриб чиқилаётган мавзулар ҳамда халқаро шартномаларни бекор қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, жумладан давлатларнинг халқаро шартномалардан бир томонлама тартибда чиқиши масалалари юзасидан фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net