Марказий сайлов комиссиясида МДҲ ПА кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

23.10.2021 14:01

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. «Дунё» АА/.  Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, учрашувда жорий йилги Президент сайловини ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилигига доир билим ва кўникмаларини бойитиш, сайлов жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумот берилди. Қолаверса, ушбу сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини ошириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тузилма кузатувчилари МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга, гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти томонидан мувофиқлаштирилади. 

Шунингдек, учрашувда МДҲ ПА кузатувчилари бу йилги сайловларнинг очиқ ва шаффоф ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ ўтишига муваффақиятлар тилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net