Марказий Осиёда илк танга-пуллар қачон зарб этилган?

03.02.2021 17:55

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудига илк тангалар VIII асрнинг ўрталарида муомалага киритилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маданият вазирлиги маълумотига кўра, ушбу даврда савдо алоқалари учун вазни 4,3 грамм бўлган олтин динор, маош ва солиқ тўловлари учун вазни 2,8 грамм бўлган кумуш дирҳам ва кундалик савдо-сотиқ учун мис танга - фулус зарб этилган.

Шунингдек, Амир Темур Самарқанд шаҳрида тангалар зарб этиладиган махсус зарбхоналар ташкил этган. XIX асрнинг иккинчи ярмида Хива, Бухоро, Қўқон хонликларида ҳам олтиндан «тилло», кумушдан «танга», мисдан эса «пул» (чақа) деб аталадиган тангалар чиқарилган.

Айни пайтда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси фондида мамлакатимиз тарихининг турли даврида оид тангалар коллекцияси сақланмоқда.

Тарихий маълумотларга кўра, жаҳонда илк тангалар милоддан аввалги VIII - VII асрларда Кичик Осиё ва Юнонистонда пайдо бўлган. Қадимги тангалар ҳукмдорларнинг тасвири, унвони, исми, герби ва танга чиққан давлат ва шаҳарнинг номи, йили билан зарб қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net