Марказий Осиё халқаро институти директори Тожикистон элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

03.02.2021 13:07

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров бугун Тожикистон элчиси Содиқ ?момий билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

А.Носиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган институтнинг ташкил этиш мақсадлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш экани алоҳида таъкидланди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари сиёсий иродаси билан икки биродар мамлакат ва халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларида юқори ижобий ўсиш жараёнлари тобора ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Тожикистон элчисига жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълум қилинди.

Дипломат  Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистондаги илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалаларни ўрнатишга кўмаклашишга тайёр эканини билдирди. Бунда ўзаро муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган янги ташаббус ва таклифларни биргаликда ўрганиш ва ишлаб чиқиш мақсадларига устувор аҳамият қаратилишига урғу берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net