Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров: Минтақамиз инсон ҳуқуқлари масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос модели бў

22.02.2021 15:17

ТОШКЕНТ, 22 февраль. /«Дунё» АА/ Президент Шавкат Мирзиёев  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида илгари сурган ташаббус ва таклифлар мамлакатимиз сиёсий, илмий ва жамоатчилик  доиралари вакиллари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров  минтақамиз инсон ҳуқуқлари масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос модели бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши мажлисида бевосита иштироки ҳамда ундаги тарихий нутқи - бу бутун дунё ҳамжамияти томонидан республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг самарали натижалари эътирофининг яна бир бор тасдиғи бўлди, - деди А.Носиров. - Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг аниқ механизмлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари масалаларини тўлиқ қамраб оладиган халқаро ҳамда минтақавий характерга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш халқаро ҳуқуқнинг, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари соҳасида умумэътироф этилган нормалар ва тамойилларни фаол илгари суриш учун муносиб шароит яратишга ҳам қаратилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Президенти ушбу йўналишдаги иккита муҳим ташаббусни илгари сургани, айниқса, аҳамиятли бўлди. Бу, аввало, ўтган йил яратилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқот механизмини кучайтиришдир. Бундан ташқари, имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгашни тузиш таклифидир.

?шончим комилки, биз минтақамиздаги биродар қўшни давлатлар билан биргаликда ушбу ташаббусларни амалга оширишда, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаш ҳамда рўёбга чиқариш йўлида халқаро ҳамжамият учун намуна бўладиган минтақавий ўзаро ҳамкорликнинг ноёб моделини ярата оламиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net