«Марказий Осиё уюшмаси» жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди

19.12.2020 09:45

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз адлия вазирлиги томонидан бош ташкилоти Швеция Қироллигининг Хелсинборг шаҳрида жойлашган «Марказий Осиё уюшмаси» жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълум қилишича, ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари – демократик ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳисобланади. Шунингдек, ташкилот мамлакатимизда демократия ривожи ва инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишида кўмаклашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net